Саволнинг ID си: 11857
Корхона эркин иқтисодий зона аъзоси сифатида божхона тўловларидан имтиёзга эга. Шу корхонага хом ашё импорт қилинган. Импорт қилинган хом ашё пулини воситачилик шартномаси асосида бошқа учинчи томон тўлаб берган.
Эркин иқтисодий зона аъзоси бўлган корхоналар воситачилик шартномаси бўйича хом ашё импорт қилган тақдирда божхона имтиёзлари қўлланадими?
Экспертларнинг жавоблари:

Фикримизча, ЭИЗ иштирокчиси хом ашёни воситачи орқали импорт қилиши қонун ҳужжатлари томонидан таъқиқланмаган. Лекин бунда божхона тўловлари бўйича имтиёзлардан фойдаланиш имконияти бўлиши учун импорт шартномасини тузишда айрим ўзига хос томонларини ҳисобга олиши лозим.

ЭИЗ иштирокчилари томонидан божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўлаш тартиби ВМнинг 10.04.2017 йилдаги 196-сон қарори билан тасдиқланган Низомда баён этилган. Ушбу Низомда белгиланган тартибга асосан, божхона хизмати органлари ЭИЗ иштирокчилари томонидан қилган импорт бўйича тегишли давлат идоралари билан ахборот алмашадилар. Ундан ташқари, импортёр божхона органига Низомда белгиланган ҳужжатларни тақдим этиши лозим. Низомдаги тартиб қоидаларидан шундай хулоса келиб чиқадики, импорт шартномаси бўйича юк олувчи ЭИЗ иштирокчиси бўлиши керак. Демак, воситачи орқали амалга ошириладиган импорт шартномасини Низом талабларини инобатга олган ҳолда тузиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.