Саволнинг ID си: 12351
Корхона таъсисчига тегишли бўлган турар жой квартирасидан рўйхатга олинган. Турар жой жисмоний шахс, яъни таъсисчининг номида.
Корхона мулк солиғи тўлаганда ушбу рўйхатдан ўтган манзили бўйича мол-мулк солиғи тўлайдими?
Экспертларнинг жавоблари:

Ўзбекистон ҳудудида солиқ солинадиган мол-мулкка эга бўлган юридик шахслар мол-мулк солиғи тўловчилари бўладилар. Бунда айрим истиснолар мавжуд (СКнинг 265 ва 266-моддаларини қаранг).

Корхона жисмоний шахс бўлган таъсисчига тегишли турар жой манзили бўйича рўйхатга олинган бўлса, корхонада ушбу турар жой бўйича мол-мулк солиғи тўлаш мажбурияти юзага келмайди. Лекин корхона (оилавий корхоналардан ташқари) томонидан жисмоний шахснинг мол-мулкидан (турар жойидан) фойдаланиш юридик жиҳатдан тўғри расмийлаштирилган бўлиши лозим (ижара шартномасинини расмийлаштириш).

Турар жой бўйича мол-мулк солиғини тўлаш мажбурияти юридик шахсга жой берган жисмоний шахсда (таъсисчида) сақланиб қолади. Бундай ҳолатларда солиқ ставкасини қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари бор. Жисмоний шахслар солиқ солинадиган мол-мулкдан тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланган ёки бу мол-мулк тадбиркорлик субъектига ижарага берилган тақдирда, жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ юридик шахслар учун белгиланган ставка бўйича тўланади. Турар жойдан унда истиқомат қилиш билан бир вақтда товарлар ишлаб чиқариш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) билан шуғулланувчи оилавий корхоналар бундан мустасно, бундай объектлар бўйича мол-мулк солиғи жисмоний шахслар учун белгиланган ставкада тўланади (СКнинг 276-моддасини кўриб чиқинг).

Юқорида баён этилган қоидалар ҳозирги пайтда амалда бўлган қонун ҳужжатлари асосида ёзилган. 2019 йилдан солиққа оид қонун ҳужжатларига айрим ўзгаришлар киритилиши мумкин.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.