Саволнинг ID си: 12431
Ташкилотимиз МЧЖ шаклида тузилган, молиявий ижара (лизинг) бериш билан шуғулланади, ЕНП тўловчи, ташкилотимиз томонидан сотиб олиниб, лизинга берилган кўчмас мулкнинг кадастр ҳужжатлари лизинг берувчи - бизнинг ташкилот номига расмийлаштирилиб, лизинг объекти шарнома асосида лизинг олувчига акт асосида фойдаланишга топширилади ва тўловлар тўлик тўлангандан кегйин объект лизинг олувчи номига ўтади.
2018 йил якуни бўйича оборотимиз 1 млрд.сўмдан ошса, мол-мулк солигини лизинг берган бизнинг ташкилот тўлайдими еки лизинг олган ташкилот тўлайдими?
Экспертларнинг жавоблари:

Солиқ Кодексининг 266-моддасига биноан, қуйидаги мол-мулк солиқ солиш объекти ҳисобланади:

  • кўчмас мулк, шу жумладан молиявий ижара (лизинг) шартномаси бўйича олинган кўчмас мулк;
  • норматив муддатларда (норматив муддати белгиланмаган бўлса, 24 ой ичида) тугалланмаган қурилиш объектлари;
  • белгиланган муддатда ишга туширилмаган асбоб-ускуналар.

Бундан ҳулоса шуки, молиявий ижара (лизинг) объекти бўйича мол-мулк солиғини ижарага олувчи (лизинг олувчи) тўлайди. 

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.