Саволнинг ID си: 13012
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги ПҚ-5468 қарорида жисмоний шахсларнинг даромадидан ушланадиган солиқ 12% деб белгиланган. Жамиятимизда жисмоний шахсларнинг даромадидан ушланадиган солиқдан имтиёзга эга намунавий уй-жой кредити, таълим кредити, шахсий автомашинадан фойдаланганлик учун компенсация пули, солиққа тортилмайдиган моддий ёрдам пули (яқин қариндошлари вафоти туфайли) тўловлари мавжуд. Шахсий жамғариб бориладиган пенсия 0.1% деб белгиланган.
1.2019 йилда ушбу тўловлар жисмоний шахслардан ушланадиган даромад солиғига тортиладими? 2.Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобрақамига 0.1% миқдоридаги тўлов жами даромаддан ушланадими ёки жисмоний шахсларнинг даромадидан ушланадиган солиқдан чегириладими?
Экспертларнинг жавоблари:

Нормалар доирасида ходимга хизмат ишлари учун шахсий автомобилдан фойдаланганлик учун компенсация тўловлари жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди (СКнинг 171-моддаси), демак ЖШДСга тортилмайди. Нормадан ортиқ берилган компенсация тўловлари меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги компенсация тўлови деб ҳисобланади ва ЖШДС ҳамда ЯИТга тортилади (СКнинг 172, 174-моддаси).

Жисмоний шахсларнинг солиқ солинмайдиган даромадлари СКнинг 179-моддасида кўрсатилган. Жумладан қуйидаги мақсадларга йўналтирган даромадлари ЖШДСга тортилмайди:

  • ёш оила аъзолари томонидан якка тартибда уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва сотиб олиш учун ёки кўп квартирали уйдаги квартирани реконструкция қилиш ва сотиб олиш учун олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирилган;
  • қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуришни ушбу мақсадлар учун кредитлар бериш қонун ҳужжатларига мувофиқ зиммасига юклатилган банкларнинг кредитлари ҳисобидан амалга ошираётган қурувчи шахслар, шунингдек уларнинг мазкур кредитлар бўйича биргаликдаги қарз олувчи бўлган оила аъзолари томонидан олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирилганда.
  • Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун (ўзининг ўқиши ёки йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун) йўналтириладиган суммалари;
  • моддий ёрдам суммалари:

- фавқулодда ҳолатлар муносабати билан бериладиган моддий ёрдам суммалари - тўлалигича;

- вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган моддий ёрдам суммалари – энг кам иш ҳақининг ўн икки бараваригача миқдорда;

СКнинг 178-моддасида кўрсатилган бошқа ҳолларда, - солиқ даври учун энг кам иш ҳақининг ўн икки бараваригача миқдорда.

 

Жисмоний шахсларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ўтказиладиган ҳар ойлик мажбурий бадаллар (0.1%) суммаси ЖШДС суммасидан ушлаб қолинади (СКнинг 186-моддаси).

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.