Саволнинг ID си: 13088
«Мираки Санаторияси» МЧЖ да қўлланиладиган Солиқ имтиёзлар: 1. Ер ости сув солиғидан Солик Кодексининг261-моддасига асосан;, 2. Ер усти сув солигидан «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-2863 01.04.2017 йилдаги - «Соғликни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 8-бандига асосан; 3. Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича Солиқ Кодексининг 269-моддасига асосан, 4. Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи Солиқ Кодексининг 282-моддасига асосан; 5. Юдидик шахслардан олинадиган ҚҚС Солиқ Кодексининг 208-моддаси 13,15-бандларига асосан; 6. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ПҚ-2863 01.04.2017 йилдаги - «Соғликни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 8-бандига асосан. «Мираки Санаторияси» МЧЖнинг асосий фаолият тури «Тиббий хизмат кўрсатиш», шунингдек, ички туризм билан ҳам шуғулланади.
Асосий фаолият тури тиббий хизматлар кўрсатиш бўлган, шу билан бирга туризм хизматларини кўрсатадиган жамиятимиз савол мазмунида кўрсатилган солик имтиёзларига эга ҳисобланадими?
Экспертларнинг жавоблари:

Тиббий хизматлари (стоматология ва косметологиядан ташқари) ПҚ-2863 сонли қарорга асосан барча турдаги солиқлардан 01.01.2022 йиилга қадар озод этилган. Туризм хизмати СКга асосан ҚҚСдан озод этилган.

Президентнинг 01.04.2017 йилдаги ПҚ- 2863 қарорида берилган солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиш учун ҳисобот даври якунлари бўйича тиббий хизматлар кўрсатиш (стоматология ва косметология хизматлари бундан мустасно) асосий фаолият тури бўлиши керак. Ундан ташқари, солиқ имтиёзлари фақат фаолиятнинг тиббий хизматлар қисмига (стоматология ва косметология хизматларидан ташқари) қўлланилади.

ҚҚС бўйича имтиёз (СКнинг 208 моддаси 13, 15 бандлари) фаолиятнинг ҳар иккала турига қўлланилади.

Сув ресурсларидан фойдаланганлик солиғи (СКнинг 261-моддаси), мол-мулк солиғи (СКнинг 269-моддаси), ер солиғи (СКнинг 282-моддаси) бўйича имтиёзлардан фойдаланиш учун ҳар бир фаолият тури бўйича СКнинг 42-моддасида белгиланган тартибда алоҳида-алоҳида ҳисоб юритилиши керак. Имтиёзлар санаторий-курорт ва тиббий хизматларга тўғри келган қисми бўйича қўлланилади.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.