Саволнинг ID си: 13494
Якка тартибдаги тадбикор ўтган 2018 йилда 100,0 млн сўмдан ортиқ оборот қилган. 2019 йил январь-февраль ойларининг ўзида 105,0 млн оборот қилди. ЯТТ ноозик-овкат маҳсулотларини сотиш билан шуғулланади.
Товарларни реализация қилишдан олинган тушум 2019 йилнинг январь-февраль ойлари якуни бўйича 100,0 млн. сўмдан ошган бўлса, ЯТТ кайси ойдан бошлаб ва қанақа солиқ тўлайди?
Экспертларнинг жавоблари:

ЯТТ ушбу фаолият тури бўйича Президентнинг 26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086 қарорига 8-иловада белгиланган ставкада қатьий белгиланган солиқ тўлайди. Агар календарь йилида реализация қилишдан олинган тушуми 100 миллион сўмдан ошса, бироқ 1 млрд. сўмдан ошмаса, ЯТТ 4 фоиз ставкада ягона солиқ тўловини тўлашга ўтказилади. Тушум 1 млрд.сўмдан ошган тақдирда, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни юридик шахслар учун назарда тутилган тартибда тўлайди (26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086нинг 8-банди).

Сизнинг ҳолатингизда, январь-февраль ойларида оборот 105 млн.сўмни ташкил қилган. Демак, сиз март ойидан бошлаб ягона солиқ тўловини тўлашга ўтасиз (СКнинг 370-моддаси).

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.