Саволнинг ID си: 13783
Чет эллик ишчи жорий йил март ойида резидент статусига эга бўлди.
1.Март ойида Ўзбекистон резиденти статусига эга бўлган ишчига ушбу ой учун ЖШДС йил бошидан ўсиб борувчи якун билан 12% ставкада ҳисобланадими? 2.Агар ҳисобланса, март ойида ЖШДС манфий (-) қолдиқ билан чиқса, ЖШДС ва ЯИТ ҳисоб-китоби ҳамда унинг 5-6 иловалари қандай тўлдирилади?
Экспертларнинг жавоблари:

Чет эллик жисмоний шахснинг – Ўзбекистон Республикаси резидентининг даромадларига умумбелгиланган тартибда ЖШДС солинади (Солиқ кодексининг 194-моддаси). Бу шуни англатадики, ЖШДС белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда даромад ҳисобланишига қараб, йил бошидан ортиб борувчи якун бўйича ҳисобланади. Чет эллик ходим резидент бўлган пайтда ундан ушлаб қолинган солиқ суммасини қайта ҳисоблаш керак.

Солиқ суммаси манфий чиқиши шуни англатадики, ходимда мазкур ойда солиқ ушлаб қолиниши лозим бўлган даромад мавжуд эмас, яъни унинг жами даромадидан белгиланган тартибда солиқ хисоблаб ушлаб қолинган, солиқ суммаси эса «0» га тенг бўлади.

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ягона ижтимоий тўлов ҳисоб-китобида ҳамда унинг 5-6 иловаларида солиқ ижобий чиққунига қадар солиқ суммаси  «0» қилиб кўрсатилади.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.