Саволнинг ID си: 14024
Санаториямиз асосий фаолият тури тиббий хизмат кўрсатиш бўлиб, шунингдек, ички туризм бўйича ҳам лицензиямиз бор. Туризм бўйича келган мехмонларимизга кафе ҳамда чойхонамизда хизмат кўрсатилади. Шу билан бирга алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотишни йўлга қўймоқчимиз.
1. Ички туризм бўйича лицензияга эга бўлган санаторий алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотиш учун лицензия олиши керакми? 2. Ички туризм бўйича имтиёзлар борми? 3. Ички туризм бўйича лицензияга эга санаторийнинг кафе ва чойхонасида кўрсатилаётган хизматлар қандай солиқ оқибатларини келтириб чиқаради?
Экспертларнинг жавоблари:

1. Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини сотишга лицензия эмас, рухсатнома олиш керак.

Туроператорлик фаолиятининг ички туризм йўналиши бўйича лицензияси, шунингдек меҳмонхона хизматларига олинган сертификат санаторияга алкоголь маҳсулотларини рухсатномасиз сотиш имтиёзини бермайди.

Президентнинг 05.01.2019 й. ПҚ-4095-сонли “Туризм тармоғини жадал ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори 15-бандига асосан жойлаштириш воситаларининг фақат меҳмонхона турига нисбатан унга тегишли бўлган ва унинг ичида жойлашган алкоголь маҳсулотлари сотуви билан шуғулланадиган ҳар бир чакана савдо нуқталари ва умумий овқатланиш объектлари (бар, мини-бар, кафе, ресторан) учун алоҳида рухсат гувоҳномасини олиш талаби бекор қилинган.

Санатория - норматив ҳужжатлар талабларига тааллуқли бўлган бошқа жойлаштириш воситаси сифатида (ВМ 05.06.2017 й. 355-сон қарори 5-б.) ушбу соддалаштирилган тартибдан фойдалана олмайди.

Алкоголли маҳсулотни сотишга рухсат гувоҳномасини олиш учун тегишли ҳокимлик ҳузуридаги алкоголли маҳсулотларни чакана сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномалари бериш бўйича махсус комиссияга ВМ 28.03.2012 й. 89-сон қарорида белгиланган тартибда мурожаат қилишингиз мумкин.

Тамаки маҳсулотлари билан савдо қилишга махсус рухсат берувчи ҳужжатлар талаб қилинмайди.

2.Туристик-экскурсия хизматлари ҚҚСдан озод. Туристик-экскурсия хизматлари жумласига сафар таркибида назарда тутилган туристик хизматлар кўрсатиш учун йўлланманинг (ваучернинг) қийматига киритилган барча туристик-экскурсия хизматлари киради. Барча туристик-экскурсия хизматлари туристик хизматлар кўрсатиш шартномасида белгиланган транспортда хизмат кўрсатишдан, яшаб туришга, овқатланишга доир хизматлардан, экскурсия хизмати, маданий, спорт дастурларини ташкил этиш хизматлари ва бошқа хизматлардан иборат бўлади (СКнинг 208-моддаси 15-банди). Ушбу имтиёз қўлланилиши билан бу ерда танишишингиз мумкин:

https://kadrovik.uz/question/12749

https://kadrovik.uz/question/12557

https://kadrovik.uz/question/13094

Шунингдек, ички туризм фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар бошқа қатор имтиёзлардан ҳам фойдаланишлари мумкин. Бу ерда танишинг:

https://kadrovik.uz/question/11100

https://kadrovik.uz/question/11691

https://kadrovik.uz/question/12763

https://kadrovik.uz/question/13465

3.Кафе ёки чойхонада кўрсатиладиган хизматлар қуйидаги солиқларни тўлаш мажбуриятини юзага келитириши мумкин:

  • ЯСТ ёки юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи;
  • ҚҚС. Агар кафе ёки чойхонада кўрсатилаётган хизматлар туристик хизматлар кўрсатиш учун йўлланманинг (ваучернинг) қийматига киритилган бўлса, у ҳолда ҚҚСдан озод (СКнинг 208-моддаси 15-банди). Акс ҳолда умумий овқатланиш корхонаси хизматлари сифатида ҚҚСга тортилади.

Агар солиқ солиш объектлари мавжуд бўлса, у ҳолда мол-мулк солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳам солинади.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.