Саволнинг ID си: 14061
1. Агарда сув ишлаб чиқариш корхонаси мижозларга реклама акцияси сифатида 50 бутилка олган мижозга 5 бутил сув акция сифатида текинга берса, берувчи корхонада қандай солиқ юзага келади ва олувчи жисмоний шахс ҳамда юридик шахсларда қандай солиқ юзага келади? 2. Акциялар счет-фактураларда қандай акс эттирилишини кўрсатиб берсангиз.
Экспертларнинг жавоблари:

1. Катта миқдорда маҳсулот харид қилиш муносабати билан берилган товарлар реклама сифатида берилган маҳсулот эмас, балки товар чегирмалари сифатида тан олинади.

Реклама - бевосита ёки билвосита фойда (даромад) олиш мақсадида юридик ёки жисмоний шахслар, маҳсулот, шу жумладан товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси ва технологиялар тўғрисида ҳар қандай шаклда ва ҳар қандай воситалар ёрдамида қонун ҳужжатларига мувофиқ тарқатиладиган махсус ахборот ("Реклама тўғрисида"ги Қонуннинг 4-моддаси). Бу ҳақда батафсил “Солиқ ва божхона хабарлари” 18-сон ида ўқишингиз мумкин ( 2019 йил 30 апрель).

Харидорларни маълум миқдорда товар олгани учун ёки олишини рағбатлантириш мақсадида беғараз берилган маҳсулотлар реализация деб тан олинади. Реализация қилиш - сотиш, айирбошлаш, беғараз бериш мақсадида товарларни жўнатиш (топшириш), ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш, шунингдек гаровга қўйилган товарларга бўлган мулк ҳуқуқини гаровга қўювчи томонидан гаровга олувчига топшириш (СКнинг 22-моддаси). Бу ҳақда батафсил қуйидаги жавобларда ўқишингиз мумкин:

https://kadrovik.uz/question/8698

https://kadrovik.uz/question/6513

https://kadrovik.uz/question/11170

https://kadrovik.uz/question/11238

Сотувчи учун солиқ оқибатлари

Товарлар бепул топширилганда корхонанинг фойда солиғини солиш мақсадлари учун товарларни реализация қилишдан олинган тушум уларнинг таннархи асосида аниқланади (СКнинг 130-моддаси).

ҚҚСни ҳисоблашда товарлар бепул берилганда солиқ солиш мақсадлари учун солиқ солинадиган база товарларнинг таннархидан келиб чиқиб белгиланади (СКнинг 204-моддаси).

ЯСТ ҳисоблашда товарларни текин берувчи юридик шахслар учун товарларни реализация қилишдан тушган тушум сифатида товарларнинг таннархи олинади (СКнинг 355-моддаси).

Олувчида солиқ оқибатлари

ЯСТ тўловчилари бўлган юридик шахслар учун текин олинган мол-мулкка бошқа даромад деб қаралади (СКнинг 132-моддаси 4-банди) ва мол-мулкнинг ҳужжатлар билан тасдиқланган бозор қиймати бўйича ялпи тушумга киритилади (СКнинг 135-моддаси).

Жисмоний шахслар учун текинга, шу жумладан ҳадя шартномаси асосида берилган мол-мулк қиймати моддий наф тарзидаги даромад сифатида қаралиб, солиқ агентида, яъни текинга мол-мулк берувчи корхонага солиқ суммасини ушлаб қолиб, бюджетга тўлаш (ёки ўз ҳисобидан тўлаш) мажбурияти юклатилади (СКнинг 184,186-моддалари). 

2. Товарлар аҳолига (жисмоний шахсларга) нақд пулда реализация қилинган ҳолларда сотиб олувчига фискал хотирали назорат-касса машинаси чеки, терминал чеки, квитанция берилганда ҳисобварақ-фактура тақдим этилмайди (СКнинг 222-моддаси 3-қисми).

Юридик шахслар товарларни бепул олишганда олинган ҳисобварақ-фактуралар (ёки уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатлар) сотиб олиш реестрида рўйхатдан ўтказилмайди [i].

Шу сабабли бепул берилган  товарлар учун алоҳида ҳисобварақ-фактурада расмийлаштириш, ёки умумий  ҳисобварақ-фактурада бепул берилган товарларнинг умумий қийматини кўрсатмаслик мақсадга мувофиқ. Ушбу иккала варинтни мисол тариқасида келтирамиз.

Счет-фактура тўлдиришни биринчи варианти:

Т/р

Товар (иш, хизмат)лар номи)

Ўлчов бирлиги

Миқдори

Нархи

Етказиб

бериш қиймати

ҚҚС

 

Етказиб бериш қиймати ҚҚС билан  

ставка

сумма

1

2

3

4

5

6

7

8

1

  Ичимлик суви

 дона

  50

1 000

 50 000

20%

 10 000

 60 000

2

 

 Акция доирасида текинга берилган ичимлик суви

 дона

 5

1 000

 0

20%

 0

 0

 

Жами тўлашга:  Олтмиш  минг сўм  

 

 

10 000

60 0000


Иккинчи варианти:  
Алоҳида-алоҳида счет-фактура берилади:

Биринчиси:

Т/р

Товар (иш, хизмат)лар номи)

Ўлчов бирлиги

Миқдори

Нархи

Етказиб

бериш қиймати

ҚҚС

Етказиб бериш қиймати ҚҚС билан

ставка

сумма

1

2

3

4

5

6

7

8

1

  Ичимлик суви

 дона

  50

1 000

 50 000

20%

 10 000

 60 000

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жами тўлашга:  Олтмиш  минг сўм  

 

 

10 000

60 0000

Иккинчиси (текинга берилганига)

Т/р

Товар (иш, хизмат)лар номи)

Ўлчов бирлиги

Миқдори

Нархи

Етказиб

бериш қиймати

ҚҚС

Етказиб бериш қиймати ҚҚС билан

ставка

сумма

1

2

3

4

5

6

7

8

1

 

 Акция доирасида текинга берилган ичимлик суви

 дона

 5

1 000

 0

20%

 0

 0

 

Жами тўлашга:  Текинга  

 

 

0

0

________________________

 

 

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.