Саволнинг ID си: 14192
Ташкилотимиз аҳолига пули тиббий хизмат кўрсатувчи хусусий корхона ҳисобланади. ПҚ-2863 сонли қарорнинг 8-бандида аҳолига пули тиббий хизматлар кўрсатадиган тиббиёт муассасалари 2022 йилнинг 1 январигача солиқ имтиёзига эга эканлиги кўрсатиб ўтилган. Ушбу имтиёздан фойдаланиб келамиз. 2019 йилнинг бошида клиниканинг фаолиятини кенгайтириш мақсадида бошқа тумандан бино сотиб олинди ва ушбу бинода янги клиника ва меҳмонхона барпо этиш мақсадида қурилиш ишлари бошланди. Ҳозирда қурилиш реконструкция ишлари давом этмоқда. Муаммо шундаки, мазкур бино жойлашган туман давлат солиқ инпекцияси ушбу бино ва у жойлашган ерга нисбатан мол-мулк солиғи ва ер солиғи ундиришмоқчи. Биз эса юқоридаги имтиёзга асосан ер ва мол-мулк солиқларини тўламоқчи эмасмиз.
Агар аҳолига тиббий хизмат кўрсатувчи корхона бошқа тумандан бино сотиб олиб, ушбу бинода янги клиника ва меҳмонхона барпо этиш мақсадида қурилиш ишларини олиб борса, шу бино ва у жойлашган ер участкаси учун мол-мулк солиғи ва ер солиғи тўлаши керакми?
Экспертларнинг жавоблари:
Мақоланинг тўлиқ матнини ўқиш учун сайтга киринг (рўйхатдан ўтинг)
Войдите под своей учетной записью или зарегистрируйтесь.
norma.uz сайтидаги ўз ҳисоб ёзувингиздан фойдаланишингиз мумкин