Саволнинг ID си: 14694
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 22.09.2004 йилдаги № 440 сонли карорининг 8 бандига асосан уруглик бугдойни кайта ишлаб сотишда дон хом ашёси қиймати чегириб ташланган холда қайта ишловчи корхоналарнинг харажатлари учун қўшилган қиймат солиғини ўз ичига олувчи нархлар бўйича сотиш белгиланган.
Хозирги кунда корхонамиз томонидан ишлаб чикарилган уруглик буғдойни фермер хўжаликларга сотишда ушбу карорни қўллашимиз тўғрими?
Экспертларнинг жавоблари:

2004 йилдан бошлаб ҳам республика ташқарисидан олиб келинган, ҳам республикада етиштирилган бошоқли экинлар уруғлари дон хомашёси қиймати чегириб ташланган  ҳолда қайта ишловчи корхоналарнинг харажатлари учун қўшилган қиймат солиғини ўз ичига олувчи нархлар бўйича сотилади (ВМК-440 8-банди 22.09.2004й.).

Ха, корхонангиз томонидан ишлаб чикарилган уруглик бугдойини сотишда ушбу карорни куллашингиз мумкин.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.