Касаначилар меҳнат таътилига чиқадими?

Саволнинг ID си: 14973
Корхонамизда касаначилар ишлайди. Уларга корхонамиз раҳбари томонидан навбатдаги меҳнат таътилига ва бир йилда бир марта бериладиган моддий ёрдамга буйрук чиқарилган.
Касаначиларга навбватдаги меҳнат таътили ва бир йилда бир марта бериладиган моддий ёрдам тўлаш мумкинми?
Экспертларнинг жавоблари:

Ҳа, касаначилар ҳар йилги меҳнат таътилига чиқиш ва корхонада белгиланган тартибга асосан бериладиган тўловларни (шу жумладан моддий ёрдам) олиш ҳуқуқига эгалар.

Касаначилар қонун ҳужжатларида белгиланган ижтимоий ва меҳнат кафолатлари таъминлананган бўлиши лозим. Касаначилик шартида ишлайдиган ходимлар иш берувчи билан билан тузилган меҳнат шартномаси асосида ишлайдилар (Касаначилик тўғрисидаги Низомда, 11.01.2006 й. ВМК-4, 1-илова).

Меҳнат шартномасида таътил бериш шартлари ҳам кўрсатиб ўтилади. Таътиллар бериш вақти ва навбати касаначи билан келишув бўйича иш берувчи томонидан тасдиқланган жадвалда белгиланади. Касаначининг ҳар йилги меҳнат таътили муддати, агар касаначи қонун ҳужжатларига мувофиқ кўпроқ давом этадиган ҳар йилги асосий таътилга чиқиш ҳуқуқига эга бўлмаса, 15 иш кунидан кам бўлиши мумкин эмас.

Бундан ташкари, корхонада жамоа шартномаси тузилган бўлса, ушбу жамоа шартномаси шартлари ҳам касаначиларга татбиқ этилади.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.