Саволнинг ID си: 15208
Хусусий корхонамиз 2006 йил ташкил топган ва туман марказида жойлашган бўлиб, ягона солик тўловчиси ҳисобланади. Компьютер ва принтерларни таъмирлаш устахонаси мавжуд ва компьютерларга техник хизмат кўрсатиш билан шуғулланиб келмокда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ -2699-сонли қарорининг 26-бандига ва 35,37- иловаларига асосан 2017 йил 1 январдан бошлаб имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2020 йил 1 январгача узайтирилган.
Компьютер таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш корхонаси ЎзР Президентининг 2006 йил 17 апрелдаги ПҚ-325 сонли қарорида белгиланган ЯСТдан озод қилиш тарзидаги имтиёзни қўллаши мумкинми, ва қайси пайтдан қўллаши мумкин?
Экспертларнинг жавоблари:

ЎзР Президентининг 2006 йил 17 апрелдаги ПҚ-325 сонли “Ўзбекистон Республикасида 2006 - 2010 йилларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 7-бандига биноан 2006 йил 1 апрелдан бошлаб ушбу қарорнинг 4-иловасидаги рўйхатга мувофиқ хизматлар кўрсатаётган юридик шахслар уч йил муддатга даромад (фойда) солиғи ва ягона солиқ тўлови тўлашдан озод этилган.  Шу иловага киритилган хизматлар таркибида компьютер ва принтерларни таъмирлаш, уларга техник хизмат кўрсатиш хизматлари ҳам мавжуд.

Ушбу имтиёзнинг амал қилиш муддати қуйида курсатилган ЎЗР Президентининг Қарорлари асосида узайтирилган:

Корхонангиз асосий фаолияти компьютер ва принтерларни таъмирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатишдан иборат бўлса, 2006 йилдан буён ЯСТ тўлашдан озод бўлиш кўринишидаги имтиёздан фойдаланишингиз мумкин. Бунда 2006-2017 йилларда имтиёзни 2006 йил 17 июлда 1594-сон билан рўйхатдан ўтган “Айрим хизматларни кўрсатаётган юридик шахслар учун даромад (фойда) солиғи ва ягона солиқ тушуми бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом”га асосан қўллашингиз керак. Шуни айтиб ўтиш керакки, ушбу низом 10.05.2017 йилда ўз кучини йўқотган.

Қўшимча маълумотларни кўрсатилган жавоблардан олишингиз мумкин: 1717, 4629, 6047.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.