1. Ҳа, корхонангиз кўрсатилган компенсация тўлови тўловчиси ҳисобланади.
ВМ 11.10.2018 й. 820-сон Қарори билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган.
Низомда компенсация тўловчилари сифатида деярли барча хўжалик юритувчи субъектлар қамраб олинган. Фақат давлат бюджети маблағларидан молиялаштириладиган фаолият бундан мустасно (Низомнинг 5-банди).
2. Йўқ, атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари бўйича имтиёзлар назарда тутилмаган.
3. Компенсация тўловлари атроф табиий муҳитни ифлослантирувчи моддалар ташланмалари массаси, чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши ва уларни жойлаштириш билан боғлиқ аниқ маълумотлар, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан тасдиқланган экологик нормативларига асосланган ҳолда тўловчи субъектлар I и II тоифага ажратилади. Чиқиндиларнинг аниқ массаси компенсация тўловчи субъектлар томонидан дастлабки ҳисоб-китоблар, шунингдек, давлат ва идораларнинг лабораториялари, компенсация тўловчи субъектларнинг ишлаб чиқариш лабораториялари ёки қонунчиликда белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган аудиторлик ташкилотларининг лабораториялари томонидан амалга оширилган давлат, идоравий ва ишлаб чиқариш жамоат экологик назорати натижасида олинган тасдиқланган маълумотлардан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
4. ВМ 11.10.2018 й. 820-сон Қарори 2019 йил 1 январдан бошлаб кучга кирган. Ўтган йиллар учун ҳисоб – китоб тартиби “ИФЛОСЛАНТИРГАНЛИК УЧУН ТЎЛОВ” сарлавҳали мақолада (СБХ, 6.03.2018й. 10 (1230) – сон) келтирилган.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.