Саволнинг ID си: 15687
Тракторчи-машинистларга гувоҳномалар ва огоҳлантириш талонлари қандай тартибда берилади?
Экспертларнинг жавоблари:

Тракторчи-машинистларга гувоҳномалар ва огоҳлантириш талонлари ВМ 17.04.2019 й. 325-сон қарори 3-иловасида келтирилган тартибда берилади.

Унга кўра, тракторчи-машинист гувоҳномасини олиш учун номзодлар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳузуридаги "Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" давлат унитар корхонасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) тегишли тоифадаги техникани бошқариш учун дастурлар бўйича ўқишни тугатганлиги ҳақидаги гувоҳнома;

б) диплом ва ўқув дастуридаги фанларни ўқиганлиги тўғрисидаги диплом варақасидан кўчирма нусхалар;

в) 3х4 см ўлчамдаги 2 та фотосурат;

г) соғлиғи тўғрисида маълумотнома;

д) имтиҳонни топширган ҳамда имтиҳондан ўтганларнинг тракторчи-машинист гувоҳномаси учун йиғимларни тўлаганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

е) имтиҳон варақаси;

ё) фуқаронинг паспорти ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжат;

ж) жисмоний шахсларнинг идентификация рақами.

Имтиҳонлар жараёнида номзодларнинг аввал назарий билимлари, кейин амалий билимлари текширилади.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.