Саволнинг ID си: 16092
Корхонамиз трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаради. ЭИЗ қатнашчиси мақомига эга. Ишлаб чиқариш биноларини иситиш мақсадида табиий газ тармоғига уланиш учун техник шарт олдик. Техник шартга биноан лойиҳа тайёрлатдик. Газ тармоғига уланиш учун барча техник ишларни лизенцияга эга ташкилот амалга оширди. ЯИДХП орқали 30.12.2019 йил табиий газ ҳисоблагичига пломба қўйиш ва шартнома тузиш учун ариза юбордик. 2020 йил 6 январь куни туман МИБ ходими келиб, ҳисоблагичга пломба ўрнатди ва далолатнома расмийлаштириб кетди, аммо бугунги кунга қадар ЯИДХП орқали юборилган ариза тўлиқ бажарилмади. Бизга ҳар куб/м газ учун 660 сўмдан шартнома тузишни таклиф қилишмоқда, аммо Ўзтрансгазнинг сайтида ҳисоблагичи мавжуд бўлмаса - 660 сўм, ҳисоблагичи мавжуд бўлса - 380 сўмдан эканлиги ҳақида маълумот мавжуд. Биз қандай тоифадаги газ истеъмолчиси ҳисобланишимизни ҳеч ким айта олмаяпти. Ўзтрансгазнинг ишонч телефонига қўнғироқ қилиб аниқлай десак, ишонч телефони ишламади.
Трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари қандай тоифадаги табиий газ истеъмолчиси ҳисобланади ва биз ҳар бир куб/м газ учун неча сўмдан тўлашимиз лозим?
Экспертларнинг жавоблари:
Мақоланинг тўлиқ матнини ўқиш учун сайтга киринг (рўйхатдан ўтинг)
Войдите под своей учетной записью или зарегистрируйтесь.
norma.uz сайтидаги ўз ҳисоб ёзувингиздан фойдаланишингиз мумкин