Ишга қабул қилинаётган ходимларнинг аввалги иш жойлари тўғрисидаги маълумотларни “ЯММТ”га киритиш бўйича юридик шахс мажбурияти
Жисмоний шахслар ўз ташаббуси билан ўзларининг ўтган даврлардаги ишга жойлашиш тўғрисидаги маълумотларни «ЯММТ» ИДАКга мустақил киритишлари мумкин. Шу билан бирга киритилган маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси органлари томонидан ёзув киритилгандан сўнг ўн беш кун мобайнида тасдиқланиши лозим (ВМнинг 05.12.2019й.даги 971-сонли қарори 1-иловаси 54-банди, кейинги ўринларда Низом).
Иш берувчига эса электрон меҳнат дафтарчасида меҳнат шартномасини тузиш, ўзгартириш ва тугатишни рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги ахборотлар асосида меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотни шакллантириш мажбурияти юкланади (Низомнинг 2-иловаси). Электрон меҳнат дафтарча эса мазкур маълумотлар асосида автоматик тарзда шаклланади.
Иш берувчиларнинг бундан аниқроқ мажбуриятлари қонунчиликда белгилаб берилмаган.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.