Якка тартибдаги тадбиркор томонидан ёлланган ходимнинг меҳнат стажини ҳисоблаш

Саволнинг ID си: 16959
Якка тартибдаги тадбиркор кийим-кечак сотади. Ходимни ишга ёллади ва унга патент очиб берди.
Якка тартибдаги тадбиркор томонидан ёлланган ходимга патент очилганда, меҳнат дафтарчасига ёзув киритилиши лозимми?
Экспертларнинг жавоблари:

Хусусий тадбиркор томонидан ходимга меҳнат дафтарчаси юритилмайди (Низомнинг 12-банди, ВМнинг 31.07.2015 йилдаги 219-сон қарорига 1-илова).

Якка тартибдаги тадбиркорда ёллаш бўйича ишлаган иш даврлари қуйидаги тўловлар тўланган тақдирда, ходимнинг меҳнат стажига қўшилади:

-2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун - Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари;

- 2019 йил 1 январдан кейинги давр учун - ушбу даврларда унинг учун ягона ижтимоий тўлов (Низомнинг 13-банди).

Ходимнинг меҳнат стажи тегишинча, ушбу тўловлар тўлангани ҳақидаги маълумотлар асосида ҳисобланади (Низомнинг 14-банди).

 

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.