Саволнинг ID си: 17691
Ходим 2000 йилда ишга олинган вақтида меҳнат шартномаси тузилмаган, буйруқ асосида ишга олинган бўлса, бу ходим билан меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тартиби қандай? Ёки кейинги сана билан меҳнат шартномаси тузиб, кейин меҳнат шартномасини бекор қилиш керакми?
Экспертларнинг жавоблари:

Меҳнат кодексининг (МК) 82-моддасига кўра ишга қабул қилиш тегишли равишда расмийлаштирилган ёки расмийлаштирилмаганлигидан қатъи назар ходимга ҳақиқатда ишлашга рухсат этилган бўлса, иш бошланган кундан эътиборан меҳнат шартномаси тузилган деб ҳисобланади. Шунга асосан ишдан бўшаётган ходим билан меҳнат шартномасини тузиш шарт эмас. Бундай ходим билан меҳнат шартномаси барчага ўрнатилган тартибда бекор қилинади. Иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномаси МКнинг 100-моддасига биноан бекор қилинади.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.