Саволнинг ID си: 17873
Ходим ойнинг 30-санасидан меҳнат таътилига чиқмоқчи, лекин ҳисобчи ойнинг бошида, яъни 15-санасигача бўлган даврда чиқаринг, деяпти.
Нима қилиш керак?
Экспертларнинг жавоблари:

Меҳнат кодексининг 144-моддасига асосан йиллик таътиллар йил бошлангунча қадар тасдиқланадиган жадвалга мувофиқ белгиланади.

Таътил бериш вақти ҳақида ходим таътил бошланишидан камида 15 кун олдин хабардор қилиниши керак. Ушбу моддада кўрсатилган айрим ходимларга таътил уларнинг хоҳишига кўра ёзги ёки улар учун қулай бўлган бошқа вақтда берилиши керак.

Таътилдан фойдаланишнинг жадвалда белгиланган вақти ходим билан иш берувчининг келишувига биноан ўзгартирилиши мумкин.

Шунга асосан, агар жадвалга мувофиқ ходимнинг таътил вақти ойнинг 30-санасига тўғри келган бўлса ёки шу санадан таътилга чиқиш тўғрисида иш берувчи билан ходим ўртасида келишилган бўлса, ушбу санадан таътил берилади.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.