Рухсатнома муддати тугаганлиги тўғрисидаги хабарнома асосида хорижлик ходим билан меҳнат муносабатларини бекор қилиш

Саволнинг ID си: 18008
Карантин туфайли хорижлик ходим Ўзбекистонга келолмаган ва лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтира олмаган. Ташкилот Меҳнат вазирлигига рухсатномани бекор қилиш учун ариза тақдим этган. Рухсатнома бекор қилиниши ҳақидаги жавоб олингач, хорижлик ходим ишдан бўшатилган.
Рухсатнома муддати тугаганлиги тўғрисидаги хабарнома хорижлик ходим билан меҳнат муносабатларини бекор қилиш учун асос бўлиши мумкинми?
Экспертларнинг жавоблари:

Шу тариқа, рухсатноманинг амал қилиш муддати тугаганда уни узайтириш рад этилган тақдирда, хорижлик ходим билан тузилган муддатли меҳнат шартномасини ушбу асос бўйича бекор қилинади (МК 105-м.). Ҳеч қандай қўшимча ҳужжатлар (ариза, лицензия бекор қилиниши тўғрисидаги маълумотлар) талаб этилмайди.

Ходимга нисбатан қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилиши лозим:

-ишлашга рухсатнома муддатини узайтириш рад этилганлиги тўғрисида хабар берилади;

-меҳнат шартномаси бекор қилиниши тўғрисидаги буйруқ билан таништирилади;

- меҳнат дафтарчасини қўлига берилади (МК 107108-м.).

Ходимга буйруқ нусхасини ва меҳнат дафтарчасини беришнинг имкони бўлмаганда, ушбу ҳужжатларни у кўрсатган манзилга юборишларига розилигини олиш лозим (Йўриқноманинг 3.13.3-бандлари, АВ томонидан 29.01.1998 йилда 402-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

 

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.