Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича 126 кунга, туғиш қийин кечган ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда ҳомиладорлик ва туғиш таътилини узайтириш учун яна 14 кунга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади (АВ томонидан 17.04.2015 йилда 2667-сон билан рўйхатга олинган Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 27-б.). Бу варақанинг номидан кўриниб турибдики, у шахсга айнан меҳнатга лаёқатсизлик учун берилади.
Агар меҳнатга лаёқатсизлик варақасида кўрсатилган муддат тугамасдан ишга чиқилса, унда ишга чиқилган кунгача нафақа тўланади. Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа эса вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасида кўрсатилган барча давр учун тўланади (АВ томонидан 08.05.2002 йилда 1136-сон билан рўйхатга олинган Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 42-б.). Саволда кўрсатилган ҳолда ушбу нафақа бухгалтерия томонидан тўлиқ тўлаб берилган. Шунга асосан 06.04.2021 йилдан ишга чиқиш керак эди.
Демак, бухгалтерия ушбу ҳолатда ҳақдир ва 01.04.2021 йилдан 06.04.2021 йилгача бўлган муддатга бир йўла ҳам нафақа, ҳам ойлик ҳисоблай олмайди. Бундан ташқари, иш вақтини ҳисобга олиш табелида ва бюджет ташкилотларида қўлланиладиган “UzASBO” дастурида ҳам шу 5 кунни ишланган вақт деб белгилаб бўлмайди.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.