Саволнинг ID си: 19882
Май ойида ишчиларга ҳақ тўлаш учун соатлар нормаси қанча қилиб белгиланди?
Экспертларнинг жавоблари:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.05.2021 йилдаги  ПФ-6222 сонли Фармони билан 03.12.2020 йилдаги ПФ-6122-сонли Фармонга ўзгартириш киритилиб, 14 май – жума куни қўшимча дам олиш куни, 15 май – шанба куни эса барча ходимлар учун, иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш куни деб белгиланди. Шуни ҳисобга олиб, 2021 йил май ойи учун иш вақти меъёрининг давомийлиги камайтирилади ва улар қуйидагича ҳисобланади:

5 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида – 151 соат

6 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида – 151 соат

36 соатлик иш ҳафтасида – 136 соат.

 

Ушбу савол бўйича батафсил бу ерда ўқишингиз мумкин: https://buxgalter.uz/uz/ish_vaqti1/2021_yil_uchun_ish_vaqti_taqvimi_qanday_uzgardi

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.