Саволнинг ID си: 2060
Солиқ бўйича ортиқча тўланган тўловларни бошқа солиқ турларига ўтказиш учун солиқ органларига электрон тарзда ариза бериш мумкинми? Агар мумкин бўлса тартибини тушунтириб беринг.
Экспертларнинг жавоблари:

Солиқнинг ортиқча тўланган  суммаларини ҳисобга олиш  СКнинг 56-моддаси ҳамда  Солиқлар бўйича ортиқча тўловлар ва боқимонда мавжуд бўлганда  солиқлар бўйича ўзаро ҳисобга олиш тартибида (1997 йил 5 декабрдаги МВ 40-сон, ЎзР Марказий банки 15-01/120-сон ва ЎзР ДСҚ 97-104-сон, кейинги ўринларда - Тартиб) белгиланган.

Белгиланган тартибга кўра  ортиқча тўланган солиқлар суммасини мавжуд боқимондани узиш ҳисобига ҳисобга олиш солиқ тўловчининг давлат солиқ хизмати органларига берган ёзма аризаси асосида амалга оширилади (Тартибнинг 2-банди).

Солиқ ва тўловларни бюджетга ҳисобга олиш учун ариза ўз ичига қуйидаги маълумотларни олиши керак:  ариза берувчининг номи, унинг манзили, боқимондани сўндириш амалга оширилаётган солиқ ва тўловларнинг номи, суммалар кўрсатилган ҳолда қайси солиқ ва тўловлар ҳисобига амалга оширилаётганлиги (Тартибнинг 3-банди).

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.