Саволнинг ID си: 21085
Бизнинг ташкилотимизда ходимларга 15 кунлик асосий ва 9 кунлик қўшимча меҳнат таътили берилиши кўзда тутилган.
Ҳодим ва иш берувчининг розилигига кўра 24 кунлик меҳнат таътилининг 9 кунидан белгиланган тартибда фойдаланиш ва қолган 15 куни учун пуллик компенсация олиш мумкинми?
Экспертларнинг жавоблари:

Йўқ, аксинча, ходимларга иш даврида, уларнинг хоҳишига кўра, йиллик таътилнинг ўн беш иш кунидан ортиқча қисми учун пуллик компенсация тўланиши мумкин (Меҳнат кодекси 151-м.). Ушбу норма қатъий норма бўлиб, томонларнинг келишувига ёки ходимнинг розилигига қарамасдан таътилнинг камида 15 иш кунидан асли ҳолида фойдаланилади ва уларни пуллик компенсация билан алмаштиришга йўл қўйилмайди. Қолган 9 кун учун пуллик компенсация тўланиши мумкин. Шунингдек, Меҳнат кодексининг 137-моддаси  ( меҳнат шароити ноқулай ва ўзига хос бўлган ишлар учун) ва 138-моддаси (оғир ва ноқулай табиий-иқлим шароитларидаги ишлар учун) асосида бериладиган йиллик қўшимча таътилларни ҳам пуллик компенсация билан алмаштириб бўлмайди.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.