Интизомий жазо амал қилиб турган муддат мобайнида ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилмайди. Интизомий жазонинг амал қилиш муддати бир йилдан ошиб кетиши мумкин эмас. Интизомий жазони қўллаган иш берувчи ўз ташаббуси билан, ходимнинг илтимосига биноан, меҳнат жамоаси ёки ходимнинг бевосита раҳбари илтимосномасига кўра жазони бир йил ўтмасдан олдин ҳам олиб ташлашга ҳақли (Меҳнат кодексининг 180, 183-м.). Шунга асосан интизомий жазо амал қилиб турган муддат мобайнида саволда кўрсатилган рағбатлантириш пуллари тўланмайди (агар иш берувчи буйруқ чиқариб, интизомий жазони муддатидан олдин олиб ташламаган бўлса).
Ходимга нисбатан интизомий жазо қўлланилиши моддий ёрдам беришга тўсқинлик қилмайди. Яъни интизомий жазо амал қилиб турган пайтда ходимга моддий ёрдам тўласа бўлади.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.