Саволнинг ID си: 21911
Бизнинг ДУКда ходим 2021-2022 йиллар учун 24 кунлик меҳнат таътилига жорий йилнинг 11 майидан чиқмоқда.
Қўшимча дам олиш куни ҳисобига меҳнат таътилининг давомийлиги қисқарадими ёки йўқми?
Экспертларнинг жавоблари:

Бюджет ташкилотларида 2022 йилда белгиланган қўшимча дам олиш кунлари ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлигини 5 иш кунига қисқартириш ҳисобига қопланади. Ҳар йилги меҳнат таътили даврида сақланадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдорини ҳисоблашда меҳнат таътилининг амалдаги давомийлиги ҳисобга олинади, унга белгиланган қўшимча дам олиш кунлари қўшилади.

Бюджет ташкилоти ҳисобланмаган ташкилотларда қўшимча дам олиш кунлари молиявий имкониятлардан келиб чиққан ҳолда, жамоа шартномалари ёки иш берувчилар томонидан касаба уюшмаси қўмиталари билан келишиб қабул қилинадиган бошқа локал ҳужжатларда белгиланади (20.12.2021 йилдаги ПФ-35-сонли Президент Фармонининг 3-б.).

ДУК бюджет ташкилоти ҳисобланмайди ва унинг локал ҳужжатларида меҳнат таътили давомийлиги қўшимча дам олиш куни ҳисобига қисқариши назарда тутилмаган бўлса, ходимга 24 иш куни меҳнат таътили берилади.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.