Қарзи бор ходимга яна қарз беришга чеклов қонунчиликда мавжуд эмаслиги

Саволнинг ID си: 23157
Хўжалик ҳисобидаги ташкилот ходимларига қайтариб бериш шарти билан ссуда берилган. У тўлиқ қопланмасидан қўшимча ссуда маблағлари ажратилган.
Хўжалик ҳисобидаги ташкилот ходимларига берилган ссуда тўлиқ қопланмасидан қўшимча ссуда маблағини ажратиш мумкинми?
Экспертларнинг жавоблари:

Корхонангиз ходимларга пул кўринишида қарз берган. Қарз шартномаси бўйича муомалалар Фуқаролик кодексининг 732-743-моддалари асосида тартибга солинади. Ушбу моддаларда ташкилот ходимларига аввал берилган қарз (ссуда) қайтарилмай туриб бошқа қарз беришга таъқиқ қўйилмаган.

Бу шартномавий муносабатлар бўлиб, томонларнинг истак ва имкониятларидан келиб чиқади.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.