Саволнинг ID си: 23158
Хo’jalik hisobidagi tashkilot direktoriga oylik, choraklik va bayram munosabati bilan beriladigan mukofotlarni to’lashda yuqori turuvchi tashkilotdan ruxsat olish lozimligi yoki lozim emasligi to’g’risida ma’lumot berishingizni so’raymiz.
Экспертларнинг жавоблари:

Қонунчиликда корхона раҳбарини мукофотлаш, унга бошқа тўловларни тўлаш тартиби, шунингдек бунинг учун юқори ташкилотдан рухсат олиш лозимлиги ёки лозим эмаслиги алоҳида белгиланмаган. Меҳнат ҳақи шакли ва тизимлари, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар, рағбатлантириш тарзидаги тўловлар жамоа шартномаларида, шунингдек иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб қабул қилинадиган бошқа локал ҳужжатларда белгиланади (МК 153-м.). Шунга кўра, агар корхонанинг локал ҳужжатларида (корхона устави, бошқарув органи тўғрисидаги низом, жамоа шартномаси ва ҳ.к.) ёки юқори турувчи ташкилотнинг алоҳида буйруқ ёки кўрсатмасида директорни (раҳбарни) мукофотлаш бўйича алоҳида тартиб ўрнатилган бўлмаса, корхонадаги локал ҳужжатлар асосида барча ходимлар қатори директорни ҳам мукофотлаш мумкин.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.