Вақтинча ишга олинган ходим доимий ишга ўтказилса, меҳнат шартномасидаги ўзгаришлар

Саволнинг ID си: 24250
Ходим 1 ойга муддатли меҳнат шартномаси билан вақтинча касал бўлган ходимнинг ўрнига фаррош вазифасига ишга олинди. 1 ойдан кейин у ходим бошқа (вакант) лавозимга - ошхона ишчиси вазифасига доимий ишга ўтмоқчи.
Муддатли меҳнат шартномасига ўзгартириш киритиш керакми ёки шартнома муддати тугаши муносабати билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ва янгидан бошқа лавозимга меҳнат шартномаси тузиш керакми?
Экспертларнинг жавоблари:

Рус тилида ўқиш

Саволда кўрсатилган ҳолатда ходимни бошқа ишга ўтказиш учун меҳнат шартномасини бекор қилиш шарт эмас. Доимий бошқа ишга ўтказиш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Бошқа доимий ишга ўтказиш ҳақида буйруқ чиқариш учун ходим билан тузилган меҳнат шартномасига киритилган ўзгаришлар асос бўлади. Доимий бошқа ишга ўтказиш ҳақидаги буйруқ меҳнат шартномасига киритилган ўзгаришларнинг мазмунига тўла мувофиқ ҳолда чиқарилади ва ходимга маълум қилиниб, тилхат олинади (МК 96-м.).

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.