Саволнинг ID си: 2463
вакант ва мутахассис етишмаган холатларда, айникса реанимация ва гемодиализ булимларида, беморларга тиббий ёрдамни ташкил этиш учун навбатчи врачларни иш соатлари белгиланган нормадан (12 соатдан) ошиб кетган такдирда кандай йул тутиш керак
Экспертларнинг жавоблари:

Жавоб: Бу саволга жавоб бериш учун, Сизнинг эгаллаган лавозимингизга кўп нарса боғлиқ. Иш берувчи - ходимлар меҳнатини ташкил қилиши, қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда, меҳнат шартномасида назарда тутилган меҳнат шароитларини яратиб бериши, меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомини таъминлаши шартлиги, Меҳнат кодексининг 177-моддасида таъкидланган. Бу ваззият(ҳолатлар)ни келиб чиқишини, қандай йўл тутишни - Иш берувчи олдиндан билиши шарт,чунки, иш сменасининг муддати ўн икки соатдан иборат бўлганда, иш вақтидан ташқари ишларга йўл қўйилмаслиги Меҳнат кодексининг 124-моддасида белгиланган бўлса, - кундалик иш вақтининг (сменанинг) муддати ўн икки соатдан ортиб кетмаслиги лозимлиги Меҳнат кодексининг 123-моддасида хам таъкидланган. Қўшимча равишда маълум қиламизки, ходимни сурункасига икки смена давомида ишга жалб этиш тақиқланган(МКнинг 120-моддаси). Ўз-ўзидан Иш берувчининг бу харакатлари, меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши тариқасида баҳоланиши ва уни қонунда назарда тутилган тартибда жавобгарликка тортишга сабаб бўлади. Ходимларга эса, иш вақтидан ташқари ишлари учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланиши – Меҳнат кодексининг 157-моддасида белгиланган.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.