Саволнинг ID си: 24915
Xususiy oliy ta'lim muassasasi talabalarni bakalavr darajasida o'qitadi.
O'qituvchilarga ularning ilmiy darajasi bo'yicha (professor, dotsent, katta o'qituvchi, assistent) haq to'lashning eng kam miqdorini tartibga soluvchi qonun mavjudmi?
Экспертларнинг жавоблари:

Қонунчиликда олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилар таркиби меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари миқдорлари белгиланган бўлиб, ушбу миқдорлар фақатгина давлат бюджетидан ёки аралаш тарзда маблағ билан таъминланадиган олий таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилади (Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги 164-сон қарорига 1-илова):

сўмда

Лавозимлар номи

Базавий лавозим маошлари миқдорлари

 

2018 йил 1 сентябрдан бошлаб

2019 йил 1 январдан
бошлаб

2019 йил 1 июлдан бошлаб

 

1. Кафедра мудири:

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган

3880000

4656000

5 820 000

 

фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган

3640000

4368000

5460 000

 

илмий даражага ёки илмий унвонга эга бўлмаган

3210000

3852 000

4815 000

 

2. Профессор:

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва профессор илмий унвонига эга бўлган

3700000

4440 000

5550 000

 

фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва доцент илмий унвонига эга бўлган

3480 000

4176 000

5220 000

 

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган

3320 000

3984 000

4980 000

 

3. Доцент:

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган

3130 000

3756 000

4695 000

 

фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган

2930 000

3516 000

4395 000

 

илмий даражага ёки илмий унвонга эга бўлмаган

2620 000

3144 000

3930 000

 

4. Катта ўқитувчи:

илмий даражага ва илмий унвонга эга бўлган

2730 000

3276 000

4095 000

 

илмий даражага ёки илмий унвонга эга бўлган

2570 000

3084 000

3855 000

 

илмий унвонга ёки илмий даражага эга бўлмаган

2350 000

2820 000

3525 000

 

5. Ассистент, ўқитувчи:

илмий даражага ва илмий унвонга эга бўлган

2410 000

2892 000

3615 000

 

илмий даражага ёки илмий унвонга эга бўлган

2250 000

2700 000

3375 000

 

илмий унвонга ёки илмий даражага эга бўлмаган

2090 000

2508 000

3135 000

 

6. Ўқитувчи-стажер

1850 000

2220 000

2775 000

 

Изоҳлар:

1. Ушбу иловада назарда тутилган базавий лавозим маошлари кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим муассасаларида (марказлар, институтлар, факультетларда) тегишли лавозимлар учун ҳам қўлланилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.

2. Профессор унвонига эга бўлмаган, бироқ фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган, профессор лавозимига бир муддатга қабул қилинган шахсларга базавий лавозим маоши қуйидаги миқдорда белгиланади:

2018 йил 1 сентябрдан бошлаб - 3 130 000 сўм;

2019 йил 1 январдан бошлаб - 3 756 000 сўм;

2019 йил 1 июлдан бошлаб - 4 695 000 сўм.

Шу билан бирга, мулкчилик шаклидан қатъи назар, иш вақтининг ойлик нормасини ишлаб берган ва меҳнат шартномасида белгиланган меҳнат вазифасини бажарган ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлашнинг ойлик миқдори қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан (980 минг сўм) кам бўлиши мумкин эмас (МКнинг 245-м.).

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.