Саволнинг ID си: 24940
Xodim 2022 yil 1 noyabrda ishga kirgan. Ta’tilning davomiyligi 15 ish kuni. Ish yili 2023 yil 31 oktyabrda tugaydi. Xodim bilan qo’shimcha kelishuv qilinib, 2023 yil 1 maydan ta’tilning davomiyligi 21 kalendar kun qilib belgilandi. Xodim ta’tilga iyun oyida chiqadi.
1 maydan yangi Mehnat kodeksi amalga kiritilganligini hisobga olib, ta’til kunlarini qanday hisoblash kerak? 2023 yil may oyidan boshlab xodim bilan mehnat shartnomasi bekor qilinganda ham huddi shunday hisob-kitob qilinadimi?
Экспертларнинг жавоблари:

Ушбу савол бўйича турли фикрлар бўлиши мумкин. Чунки бу масала «Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қонунда аниқлаштирилмаган.

Бир фикрга кўра, таътил кунлари қуйидагича ҳисобланиши керак. Мисол учун: 2022 йил 1 ноябрда ишга қабул қилинган ходим 2023 йил 5 июндан таътилга чиқади. Бунда 2022 йил 1 ноябрдан 2023 йил 30 апрелгача бўлган давр учун таътил 15 иш кунидан келиб чиқиб ҳисобланади:

15 : 12 × 6 = 7,5 иш куни (8,5 календарь кунга тенг).

2023 йил 1 майдан 31 октябргача бўлган давр учун таътил 21 календарь кундан келиб чиқиб ҳисобланади:

21 : 12 × 6 = 10,5 календарь кун.

Иш йили учун таътилни жамлаймиз:

8,5 + 10,5 = 19 календарь кун.

Шундай қилиб, ходимнинг таътили 2023 йил 23 июнда тугайди. Агар ташкилотда 5 кунлик иш ҳафтаси белгиланган бўлса, ходим 26 июнь куни, агар 6 кунлик бўлса, 24 июнь куни ишга чиқади.

Бошқа фикрга асосан, ходимга меҳнат таътили 1 майдан кейин берилса, иш йилининг бир қисми янги МК кучга киргунгача бўлган даврга тўғри келишидан қатъи назар, таътил янги МКда кўрсатилган тартибда берилади. Чунки янги МК бўйича энг кам таътил 21 календарь кундан кам бўлиши мумкин эмас.

Ходим билан меҳнат шартномаси 1 майда бекор қилинганда барча ишлатилмаган таътиллар учун компенсация тўлаш ҳам ҳудди шундай тўланади (яъни 21 календарь кун учун).

Фикрлар турлича эканлигини инобатга олиб, ушбу вазиятда Меҳнат вазирлигининг расмий тушунтириш хатини олиш лозим, деб ўйлаймиз.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.