Саволнинг ID си: 25058
Ходимлар йилда бир марта бериладиган меҳнат таътилини олмаса, корхона раҳбари қонун бузилишига йўл қўйган бўладими?
Экспертларнинг жавоблари:

Иш берувчи:

  • ходимларга қонунчиликда кафолатланган таътиллар бериши;
  • ходимларга давомийлиги қонунчиликда кафолатланганидан кам бўлмаган таътиллар берилишини таъминлаши;
  • таътиллар бериш тартибига риоя этиши шарт (МКнинг 214-м.).

Ҳар йилги асосий энг кам меҳнат таътилининг давомийлиги 21 календарь кунни ташкил этади (МКнинг 217-м.).

Ходимларга иш даврида уларнинг хоҳишига кўра ҳар йилги меҳнат таътили учун таътилнинг энг кам давомийлигидан ташқари пулли компенсация тўланиши мумкин (МКнинг 234-м. 2 қ.). Яъни иш берувчи ҳар қандай ҳолатда ходимни камида 21 кундан иборат меҳнат таътилига чиқаришга мажбур.

Ушбу талабни бажармаслик иш берувчини маъмурий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.

Мансабдор шахс томонидан меҳнат тўғрисидаги қонунчиликни бузиш БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади

 (МЖтКнинг 49-м.).

Шунга кўра, агар ходим:

  • меҳнат таътилини айнан белгиланган даврда олишни истамаса, иш берувчи меҳнат таътилини тақдим этиш вақтини ўзгартириш ҳақида буйруқ қабул қилиши;

меҳнат таътилига чиқишдан бош тортса, иш берувчи меҳнат таътилини тақдим этиш ҳақида буйруқ қабул қилиши ва у билан ходимни таништириши лозим.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.