Саволнинг ID си: 25099
Ходимга амалиёт даврида иш ҳақи тўланадими?
Ходим олий таълим муассасасида сиртқи шаклда ўқийди. Таълим муассасасидан амалиётни ўзи ишлаётган корхонада ўтамоқчи.
Экспертларнинг жавоблари:

Ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиёти деганда амалиёт ўтаётган шахс томонидан касб малакасига ва иш тажрибасига эга бўлиш мақсадида амалга ошириладиган ҳамда амалиёт ўтаётган шахсни ўқув режасига мувофиқ иш берувчида мавжуд бўлган бўш (вакант) ўринга қабул қилишни назарда тутувчи касб тайёргарлигига оид ўқув жараёнининг амалий қисми тушунилади. Ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиётини ўтаётган шахс билан муддатли меҳнат шартномаси амалиётни ўташ муддатига тузилади (МК 372-м.). Демак, ходим ўзи ишлаб турган жойда амалиёт ўтаганда алоҳида иш ҳақи тўланмайди.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.