Саволнинг ID си: 25998
Ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқ санаси якшанба кунига тўғри келиб қолса, ўша сана билан расмийлаштириш мумкинми ёки иш куни санаси билан бўлиши шартми?
Экспертларнинг жавоблари:

Меҳнат шартномаси бекор қилинган кун охирги иш куни ҳисобланади. Агар охирги иш куни дам олиш кунига ёхуд ишланмайдиган байрам кунига ёки бошқа ишланмайдиган кунга тўғри келса, ундан кейин келадиган биринчи иш куни охирги иш куни деб ҳисобланади (МК 170-м.). Шунинг учун, агар якшанба куни ходимнинг дам олиш куни бўлиб, душанба куни иш куни бўлса, меҳнат шартномасини  бекор қилиш душанба куни билан расмийлаштирилади.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.