Ходимнинг ставкаси ўзгартирилиши меҳнат шартлари ўзгаришидир (МКнинг 133 ва 134-м.). Меҳнат шартномасини ўзгартириш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Меҳнат шартномасида назарда тутилган меҳнат шартларини ўзгартириш ҳақида буйруқ чиқариш учун меҳнат шартномасига киритилган ўзгартишлар асос бўлади. Меҳнат шартномасига доир ўзгартишлар ходим ва иш берувчи томонидан ёзма шаклда тузиладиган меҳнат шартномасига қўшимча келишув имзолаш орқали расмийлаштирилади. Меҳнат шартномасига доир қўшимча келишув камида икки нусхада тузилади (МКнинг 149-м.).
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.