Саволнинг ID си: 27246
Ходим мехнат таътилига чиқди (23.11.2023 йилдан - 14.12.2023 йилгача), унга 27.11.2023 йилдан - 23.12.2023 йилгача ўқув сессия чақирилди.
Ходимнинг ўқув сессия даврида мехнат таътили чўзиладими?
Экспертларнинг жавоблари:

Ходимлар ҳар йилги меҳнат таътили ўқув таътилига тўғри келиб қолганда меҳнат таътилини узайтириш ёки бошқа муддатга кўчириш ҳуқуқига эга. Агар ҳар йилги меҳнат таътилидан фойдаланишга монелик қилувчи сабаблар таътил бошлангунига қадар келиб чиқса, ходим билан иш берувчи келишувига биноан таътил бошқа вақтга кўчирилади. Бундай сабаблар таътил даврида келиб чиққан ҳолларда таътил тегишли кунлар сонига узайтирилади ёки ходим билан иш берувчининг келишувига кўра таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми бошқа муддатга кўчирилади (МК 229 м.). Шунга асосан саволда кўрсатилган холда Меҳнат таътилининг ўқув таътилига тушган қисми тегишли кунларга узайтирилади ёки фойдаланилмай қолган қисми бошқа муддатга кўчирилади.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.