Саволнинг ID си: 28060
Меҳнат кодексига асосан ходимга ишга кирганига 6 ой ўтмасдан 1 кунлик меҳнат таътили тақдим этиш мумкинми?
Экспертларнинг жавоблари:

МКнинг 227-моддаси 1-қисмига кўра, меҳнат шартномаси тарафларининг келишувига кўра ходимга ишлаган 6 ой ўтгунига қадар ҳам меҳнат таътили берилиши мумкин. Демак, агар иш берувчи ва ходим ўзаро келишишса, корхонада тўлиқ 6 ой ишламаган ходимга ҳам бир кунлик таътил тақдим этилиши мумкин.

МКнинг 231-моддасига асосан, ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра ҳар йилги меҳнат таътили қисмларга бўлиниши мумкин. Бунда ушбу таътилнинг ҳеч бўлмаганда бир қисми 14 календарь кундан кам бўлмаслиги керак.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.