Саволнинг ID си: 28109
Ишдан бўшаётган ходим ишдан бўшаганлик тўғрисидаги буйруғини олиб келса, қонун бўйича неча кунда ҳисоб-китоб қилиш керак?
Экспертларнинг жавоблари:

МКнинг 172-моддаси 3-қисмига кўра, иш берувчи томонидан ходимга тегишли бўлган барча суммаларни тўлаш ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган кунда амалга оширилади. Агар ходим меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ишламаган бўлса, тегишли суммалар ҳисоб-китоб қилиш тўғрисида ходим томонидан талаб қўйилганидан кейин уч кундан кечиктирмай тўланиши керак.

Ҳисоб-китоб ходимга:

  • охиригача олинмаган иш ҳақини;
  • ходим томонидан фойдаланилмаган барча асосий ва қўшимча таътиллар учун компенсацияларни;
  • агар меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида бошқа тўловларни тўлаш назарда тутилган бўлса, ушбу тўловларни тўлашни ўз ичига олади.

    Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
    Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.