Саволнинг ID си: 28119
Меҳнат кодексининг 234-моддаси 2-қисмида пулли компенсация тўланиши мумкинлиги кўрсатилган.
Меҳнат таътилининг қўшимча кунларига (МК 220-моддаси бўйича) пулли компенсация тўлаш бўйича иш берувчи томонидан чекловлар қўйилиши мумкинми?
Экспертларнинг жавоблари:

Йўқ, мумкин эмас.

МКнинг 234-моддаси 2-қисмига кўра, ходимларга иш даврида уларнинг хоҳишига кўра ҳар йилги меҳнат таътили учун таътилнинг энг кам давомийлигидан ташқари пулли компенсация тўланиши мумкин. Демак, ходим 220-моддада белгиланган қўшимча меҳнат таътилидан хоҳишига кўра асли ҳолида фойдаланаши ёки пулли компенсация олиши мумкин. Иш берувчи ходимнинг бу ҳуқуқини чеклай олмайди.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.