Ходим билан меҳнат шартномасини ғайриқонуний равишда бекор қилиш, ишдан четлаштириш, бошқа ишга ўтказиш оқибатида ходимга иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ иш берувчига зарар етказилган тақдирда, суд етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш мажбуриятини меҳнат тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор бўлган мансабдор шахс зиммасига юклатади (МК 564-м.). Ишдан бўшатиш, бошқа ишга ўтказиш ва ишдан четлаштириш каби ҳаракатлар ишга қабул қилишга ва ишдан бўшатишга ҳуқуқи бор шахс томонидан амалга оширилади. Меҳнат кодексида бундай шахс мансабдор шахс деб аталади (МКнинг 106, 128, 149 ва бошқа моддалари). Асосан мансабдор шахс деганда ташкилот раҳбари тушунилади.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.