Саволнинг ID си: 28664
Академик лицейга педагоглар сентябрда ташқи ўриндош сифатида ишга қабул қилиниб, улар билан тузилган меҳнат шартномаси май ойида бекор қилинади. Ўқувчилар қабул сонидан келиб чиқиб шундай қилинади.
Бу МКнинг 112, 113-моддаларида назарда тутилган ҳолларга мос келадими?
Экспертларнинг жавоблари:

МКнинг 113-моддасига кўра, ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра муддатли меҳнат шартномаси ўриндошлик асосида ишга кираётган шахслар билан тузилиши мумкин. Демак, ташқи ўриндошлик асосида қабул қилинаётган ўқитувчилар билан муддатли меҳнат шартномаси тузилиши мумкин.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.