Ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боланинг ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига (ота-она ўрнини босувчи шахсга) ҳар йили давомийлиги камида тўрт календарь кун бўлган ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади. Ушбу таътил йиллик меҳнат таътилига қўшиб берилиши ёки иш берувчи билан келишиб белгиланадиган даврда ушбу таътилдан алоҳида (тўлиқ ёхуд қисмларга бўлиб), лекин фақат тегишли иш йили давомида фойдаланилиши мумкин (МК 401-м.). Бу модда ўқитувчиларга тегишли эмас, дейиш нотўғри. Лекин барча ҳолларда қонунчилик билан белгиланган таътилларни жамлашда уларнинг давомийлиги бир иш йили учун 56 календарь кундан ошиб кетиши мумкин эмас (МК 222-м.). Ўқитувчиларнинг меҳнат таътили 56 кунлик узайтирилган таътил бўлиб, у Меҳнат кодексида кўзда тутилган таътилнинг максимал давомийлиги бўлиб чиқади. Шу сабабли 4 кунлик қўшимча таътилдан фойдаланишнинг имкони йўқ.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.