Саволнинг ID си: 29596
Корхонамиз қурилиш ишлари билан шуғулланади. Айрим объектларимиз тоғ ҳудудларида жойлашган. Шу сабабли 45 ёшгача бўлган ходимларни ишга қабул қиламиз.
Ишга қабул қилишда ёшни чегаралаш мумкинми?
Экспертларнинг жавоблари:

Меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситиш тақиқланади. Ёши, ходимларнинг ишчанлик сифатлари ва меҳнати натижалари билан боғлиқ бўлмаган жиҳатларига қараб меҳнат ва машғулотлар соҳасида бирор-бир тўғридан-тўғри ёки билвосита чекловлар белгилаш, худди шунингдек бирор-бир тўғридан-тўғри ёки билвосита имтиёзлар бериш камситиш деб ҳисобланади (МК 4-м.). Меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш тўғрисидаги талабларни бузиб ишга қабул қилишни рад этиш қонунга хилофдир (МК 119-м.).

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.