Саволнинг ID си: 4637
Ходим 2015 йил январь-июль ойларида ишлади ва иш ҳақини тўлиқ миқдорда олди, шунингдек иш ҳақидан барча солиқлар ва мажбурий тўловлар ушлаб қолинди. 2015 йил 1 августдан 2015 йил 1 ноябргача у иш ҳақи сақланмаган ҳолда меҳнат таътилида бўлди. 2015 йил 1 ноябрдан эса ишга чиқди ҳамда унга иш ҳақи ҳисобланди.
Ходим иш ҳақи сақланмаган ҳолда меҳнат таътилида бўлган тақдирда ЖШДС қандай ушланади?
Экспертларнинг жавоблари:

СКнинг 186-моддаси иккинчи қисмига биноан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш ва ушлаб қолиш белгиланган солиқ солинадиган база ҳамда ставкалардан келиб чиққан ҳолда даромад ҳисобланишига қараб, йил бошидан ортиб борувчи якун бўйича ҳар ойда амалга оширилади.

Мисол келтирамиз:

Айтайлик, ходимнинг бир ойлик лавозим маоши 800 000 сўмни ташкил қилади, 2015 йилнинг январь-июль даври учун  жами 5 600 000 сўм ҳисобланди ҳамда 357 840 сўм ЖШДС тўланди. 01.08.2015 йилдан 01.11.2015 йилгача у  иш ҳақи сақланмаган ҳолда меҳнат таътилида бўлди. Ноябрь ойи учун унга 800 000 сўм иш ҳақи ҳисобланди. Жами 01.01.2015 йилдан 01.12.2015 йилгача унга 6 400 000 сўм ҳисобланди.

Январь-ноябрь ойлари учун энг кам иш ҳақи миқдори 1 302 400  сўмни (118 400 х 11) ташкил қилади.

Ноябрь ойи учун ЖШДС ҳисоб-китоби шкаласи бўйича  1 302 400 (118 400 х 11) сўмга  0 фоиз ставка бўйича солиқ солинади.

1 302 401 дан 6 512 000 сўмгача (1 302 400 х 5) 8,5 фоиз ставка бўйича солиқ солинади. Тегишинча, бизнинг мисолда йил бошидан бошлаб олинган солиқ солинадиган даромад 6 400 000 сўмни ташкил қилади, ноябрь ойи учун ЖШДС эса қуйидагига тенг:

(6 400 000 – 118 400 х 11) х 8,5% = 5 097 600 х 8,5% = 433 296 сўм.

Ноябрь ойи учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 0 фоиз ставка бўйича солиқ солинадиган даромад чегирилган ҳолда солиқ солинадиган суммадан ҳисоблаб чиқарилади. Улар қуйидагиларни ташкил қилади:

(6 400 000 – 118 400 х 11) х 1% = 5 097 600 х 1% = 50 976 сўм.

Ноябрь ойи учун бюджетга:

433 296 – 50 976 – 357 840 = 24 480 сўм ЖШДС ўтказилади.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.