Саволнинг ID си: 5721
Агар биз ягона солиқ тўловчилари бўлсак, Германиядан импортни амалга оширишда акциз ва ҚҚС солиғини тўлашимиз керакми?
Экспертларнинг жавоблари:

Ягона солиқ тўловчилари товарларни импорт қилишда божхона тўловларини ҳисоблайдилар ва тўлайдилар (СҚ 349-моддаси). Солиқ Кодексининг 344-моддасига мувофиқ, бож тўловларига қуйидагилар киради:

бож;

қўшилган қиймат солиғи;

акциз солиғи;

божхона йиғимлари.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.