Саволнинг ID си: 6653
МЧЖ шаклидаги корхона ишлаб чиқариш ва улгуржи савдо фаолияти билан шуғулланади. Маълумки, бу икки фаолиятнинг ЯСТ бўйича солиқ кодлари 2-хил: 100 ва 108.
МЧЖ шаклидаги корхона 2 та фаолият тури - ишлаб чиқариш ва улгуржи савдо фаолияти билан шуғулланганда ЯСТ бўйича солиқ ҳисоботини тўлдириш қандай тартибд амалга оширилади?
Экспертларнинг жавоблари:

Дастлаб эслатиб ўтамизки, турли солиқ солиш объектлари ва (ёки) ягона солиқ тўлови (ЯСТ) ставкалари белгиланган бир неча фаолият турлари билан шуғулланадиган ЯСТни тўловчилар шу фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишлари ҳамда солиқ тўловчиларнинг тегишли тоифалари учун белгиланган ставкалар бўйича ягона солиқ тўловини тўлашлари керак (Солиқ кодексининг 353-моддаси).

2015 йилда савдо фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар агар яна бошқа турдаги бирор фаолиятни амалга оширсалар солиқ органларига 2 та СЯТ ҳисоб-китобини тақдим қилар эдилар: савдо фаолияти бўйича – 108 код билан, бошқалар бўйича 100. 2016 йилдан бошлаб барча фаолият турлари бўйича ягона ЯСТ ҳисоб-китоби топширилади. Масалан, агар ҳисобот даври якуни бўйича ишлаб чиқариш фаолияти устунлик қилган бўлса, ушбу фаолиятдан тушган тушумни “Асосий фаолият тури 1” устунда, улгуржи савдо бўйича товар айланмасини эса бошқа фаолият тури “2” устунда кўрсатиш керак.

Шунингдек, эслатиб ўтамизки, ЯСТ  Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомга (АВ томонидан 03.03.2011 й. 2203-сон билан рўйхатга олинган) мувофиқ, ЯСТни унинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда тўлаш керак. Агар корхонангиз янги ташкил қилинган бўлса,  давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб  6 ой давомида ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олмаслигингиз мумкин.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.