Саволнинг ID си: 6748
Алкогол маҳсулотларининг чакана савдоси билан шуғулланувчи юридик шахс ДСИга «Товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғимлар ҳисоб-китоби»ни топширади. Ушбу ҳисоб-китобда энг кам иш ҳақи миқдорига каррали равишда йиғим суммаси ойма-ой акс эттирилади. Маълумки, ушбу йиғимнинг бир қисми, масалан 5 фоизи рухсат гувоҳномасини берувчига, қолган қисми, яъни 95 фоизи ДСИга кўчириб берилади.
1. ДСИга тақдим қилинадиган «Товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғимлар ҳисоб-китоби»нинг йиғим ставкасида ЭКИҲнинг 5 баробари (шаҳарлардаги йиғим миқдори) қўйиладими ёки 4,75 баробарими (йиғимнинг 95 фоизи)? 2. Ҳисоб-китоб топширилгандан кейин, белгиланган йиғим суммаси олдиндан тўланган ва ЭКИҲ миқдори ўзгарган тақдирда аниқлаштирилган ҳисоб-китоб қайта топшириладими ва юзага келган йиғим суммасининг фарқи тўлаб берилади?
Экспертларнинг жавоблари:

1. Товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғимлар ҳисоб-китобининг тасдиқланган шаклида (АВ рўй. №2439 22.03.2013й. 17-илова), тегишли устунда йиғимнинг ставкаси акс эттирилиши кўзда тутилган (энг кам иш ҳақига каррали миқдорда).

Маҳаллий солиқлар ва йиғимларнинг чегараланган ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сонли Қарори 22-иловаси билан тасдиқланган бўлиб, алкоголли маҳсулотлар, шу жумладан, умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларнинг реализация қилинишда йиғим ставкаси 1 ойлик савдо учун ЭКИҲ 5 баравари миқдорида белгиланган.

Тегишли равишда Ҳисоб-китобда ҳам йиғим ставкасини ЭКИҲ 5 баравари миқдорида акс эттириш лозим.

Йиғим ягона ҳисобвараққа келиб тушгандан кейин бюджет билан «бир дарча» қоидаси бўйича тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатувчи ягона марказ ўртасида белгиланган тартибда тақсимланади.

2. Товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғимлар ҳисоб-китобининг изоҳида (АВ рўй. №2439 22.03.2013й. 17-илова), йиғим объекти ва энг кам иш ҳақининг миқдори ўзгарган тақдирда солиқ тўловчилар аниқлаштирилган ҳисоб-китобни навбатдаги тўлов муддатидан кечиктирмай тақдим этиши кўзда тутилган.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.