Саволнинг ID си: 6756
Якка тартибдаги тадбиркор сифатида озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари чакана савдоси билан шугулланмокчиман. ДСИ га солиқ хисоботи ва маълумотларининг қандай турларини такдим этишимга тўғри келади?
Экспертларнинг жавоблари:

Сиз томондан озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари чакана савдоси амалга оширилаётганлиги сабабли, фақат бундан бевосита ўзингиз импорт қилган товарлар чакана савдоси мустасно,  хар хисобот чораги якуни бўйича хисобот чорагидан кейин келадиган ойнинг 10 кунидан кечирмасдан ДСИ га  «Савдо фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркор тўғрисида» ги маълумотларни ва унга «Савдо фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолияти тўғрисида» хисоботни илова қилган холда такдим этишингиз хам лозим бўлади.

Агарда сиз якка тартибдаги тадбиркор сифатида ўзингиз томондан бевосита импорт қилинган озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари чакана савдоси билан шуғулланмокчи бўлсангиз,  у холда «Якка тартибдаги тадбиркор учун қатъий белгиланган солиқ хисоб-китоби»ни илова  қилган холда «Фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланувчи қатъий белгиланган солиқ тўловчи – якка тартибдаги тадбиркор тўғрисида» ги маълумотларни мазкур жавобнинг биринчи  сўзбошида кўрсатиб ўтилган муддатларда ДСИ га тақдим этишингиз  билан биргаликда хар хисобот ойи якуни бўйича хисобот ойидан кейин келадиган ойнинг 10 кунидан кечирмасдан ДСИ га  «Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни четдан олиб келувчи якка тартибдаги тадбиркор тўғрисида» ги маълумотларни ва унга «Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни четдан олиб келувчи якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолияти тўғрисида» ги ва «Четдан олиб келинган, тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарлар ҳаракати тўғрисида»ги хисоботларни илова қилган холда такдим этишингиз хам лозим бўлади.

Шунингдек, чакана савдо фаолиятини амалга оширишни режалаштираётганлигингиз сабабли, сизнинг тегишли аризангиз асосида ДСИ дан рўйхатдан ўтказилган «Чакана савдо фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорнинг товар операциялари ва даромадларини ҳисобга олиш китоби» ни ва «Товар чеклари китобчаси»ни юритишингиз лозим (СК 374 моддаси).

Юкорида номлари баён этилган маълумотлар ва солиқ хисоб-китоби хамда тегишли китобларнинг намунавий шакллари билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг мос равишдаги №№23 ва 2013-8 сонли қарорини №15-сонли Иловаси орқали танишишингиз мумкин (мазкур қарор АВдан 22.03.2013 йилда №2349 сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.